locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манба: “Реал” Родригони 100 миллион евроға сотиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манба: “Реал” Родригони 100 миллион евроға сотиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Родригони ёзги трансферлар вақтида 90-100 миллион евроға қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчига “Арсенал”, “Ливерпул” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бу жамоаларнинг ҳозирча “Реал” раҳбариятига Родриго бўйича ҳеч қандай таклиф билан чиққан эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 ёшли вингерга Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳам қизиқиш билдираётганди.

Маълумот учун, Родриго жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 100 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг