locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манба: Марк Гехи келаси йили «Кристал Пэлас»ни тарк этади

Ўтган ёзда унга «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манба: Марк Гехи келаси йили «Кристал Пэлас»ни тарк этади
ФОТО: Getty Images

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер жамоа сардори Марк Гехи келаси ёзда клубни тарк этишини маълум қилди. Ҳимоячининг Лондон клуби билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.

«Марк бизга янги шартнома имзоламаслигини ва келаси йили кетишини айтты. Клуб уни сақлаб қолмоқчи эди, ҳатто янги шартнома ҳам таклиф қилинди. Аммо у: «Йўқ, мен бошқача йўлни синаб кўрмоқчиман», деди. Бу табиий. Энди биз учун энг муҳим нарса — вазиятни тўғри баҳолаб, кейинги босқични белгилаш», — деди Гласнер.

Маълумот учун, ўтган ёзда «Ливерпуль» Гехига жиддий қизиқиш билдирган эди. Ўша пайтда Гласнер асосий ҳимоячисини трансфер ойнасининг сўнгги кунларида сотишга кескин қарши чиққанди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг