«Ман Сити»нинг собиқ бош мураббийи «МЮ»ни бошқариши мумкин
Ҳозирда Рубен Аморимнинг курси қимирлаб қолган.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, италиялик мутахассис Рубен Аморим истеъфога чиқарилган тақдирда, унинг ўрнини эгаллашга тайёр.
Хабарда айтилишича, Манчини ва «МЮ»нинг ҳаммуассиси Жим Реттклифф иккаласи ҳам Франциянинг жанубида истиқомат қилишади ва турли тадбирларда бир неча бор учрашишган.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини 2009—2013 йиллар давомида «Ман Сити»ни бошқарган эди. Унинг қўл остида «шаҳарликлар» 2012 йили Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган.
Насрулло Каримов
Журналист