locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» «Жирона» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

26 ёшли футболчининг товон пули 20 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби «Жирона» ҳамда Марокаш терма жамоаси яримҳимоячиси Аззедин Унаи хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, 26 ёшли футболчини Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам кузатиб бормоқда. Ўйинчининг шартномасида 20 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.

Жорий мавсумда Унаи барча турнирлар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг