locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» — ЖЧ-2026'га футболчи етказиб бериш бўйича етакчи

«Шаҳарликлар»нинг жами 19 нафар аъзоси терма жамоаси билан мундиалда иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» 2026 йилги жаҳон чемпионатига энг кўп футболчиси чақирилган клубга айланди. «Шаҳарликлар» таркибидан турнирда 12 та терма жамоа шарафини ҳимоя қиладиган 19 нафар футболчи иштирок этади.

Жаҳон чемпионатига энг кўп ўйинчи юбorgan клубларнинг кучли бешлиги қуйидагича кўриниш олган:

  1. «Манчестер Сити» — 19 та ўйинчи, 12 та терма жамоа;
  2. «Бавария» — 18 та ўйинчи, 10 та терма жамоа;
  3. «Арсенал» — 16 та ўйинчи, 10 та терма жамоа;
  4. «ПСЖ» — 16 та ўйинчи, 9 та терма жамоа;
  5. «Барселона» — 15 та ўйинчи, 8 та терма жамоа.

Мадриднинг «Реал» клуби эса 9 та терма жамоага 10 нафар футболчисини жўнатган ҳолда 13-ўриндан жой олди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Бу бирданига учта давлат мезбонлик қиладиган дастлабки чемпионат ҳисобланади. Турнирда жами 104 та ўйин ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 48 та терма жамоа иштирок этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг