«Ман Сити» захирадан майдонга тушган футболчилар томонидан киритилган голлар сони бўйича АПЛда энг ёмон натижа қайд этиб турибди
Squawka портали ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган статистик маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» жорий мавсумда захирадан майдонга тушган футболчилар томонидан киритилган голлар сони бўйича Англия Премьер-лигасида охирги ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирга қадар «шаҳарликлар» бу борада атиги битта гол уришга муваффақ бўлишган.
Лондоннинг «Арсенал» клуби эса ушбу кўрсаткич бўйича лигада яққол етакчи бўлиб турибди — «канонирлар» захира ўйинчилари ёрдамида 11 та гол киритишган.
14 март куни бўлиб ўтган Англия чемпионатининг 30-тур учрашувида «Манчестер Сити» «Вест Хэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Арсенал» эса «Эвертон» устидан қозонилган ғалабада захирадан майдонга тушган футболчиларнинг ҳиссасидан унумли фойдаланди.
Хусусан, ҳужумчи Виктор Гёкерес 89-дақиқада, 16 ёшли яримҳимоячи Макс Доумен эса 90+7-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этишди.
Айни дамда «Арсенал» 20 та ўйиндан сўнг 70 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» эса тўққиз очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда, бироқ «шаҳарликлар»да битта ўйин захирада мавжуд.