«Ман Сити» ва «МЮ» «Вест Хэм» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» «Вест Хэм»нинг 21 ёшли марказий яримҳимоячиси Матеуш Фернандешни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Sports Boom нашрига таянадиган маълумот берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчининг шартномасида «Вест Хэм» Англия Премьер-лигасидан тушиб кетган тақдирда фаоллашадиган муддатидан олдин бекор қилиш банди мавжуд. Лондон клуби раҳбарияти қуйи лигага тушиш ва ушбу банд ишга тушиши музокаралардаги позицияларни сезиларли даражада заифлаштиришини тушуниб турибди. Шу сабабли «Вест Хэм» Фернандешни январь ойида сотишни унинг бозор қийматини сақлаб қолишнинг энг мақбул йўли деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва учта голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 32 миллион евро деб баҳоламоқда.
АПЛнинг 22-туридан сўнг «Вест Хэм» 17 очко жамғарб, турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди ва қуйи лигага тушиш зонасида жойлашган.