«Ман Сити» ва «Челси» Майкл Олисе учун курашга қўшилди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисе Англия Премьер-лигаси грандлари эътиборига тушди. «Манчестер Сити» ва «Челси» футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.
АПЛнинг икки гранди француз истеъдоди учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Олисе «Бавария»нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланса-да, 150 миллион евро миқдоридаги таклиф Мюнхен клубини ушбу трансфер бўйича ўз позициясини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин.
Ҳозирда Олисениг ҳафталик маоши тахминан 220 минг еврога тенг. Бироқ, инглиз клублари ҳужумкор юлдузни ўз сафига жалб қилиш учун унинг маошини ҳафтасига 350 минг евродан оширишга тайёр. Вингернинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 130 миллион еврога тенг.