«Ман Сити» ва «Челси» Чемпионлар Лигасида инглиз клублари учун антирекорд ўрнатди
Ҳар икки жамоа ҳам 1/8 финалнинг дастлабки ўйинларида йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» ва «Челси» клубларининг 11 март куни УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки учрашувларидаги йирик мағлубияти турнир тарихида антирекорд сифатида қайд этилди.
OptaJoe статистик портали маълум қилишича, Европа чемпионлари кубоги ва Чемпионлар Лигаси тарихида илк бор Англиянинг икки клуби бир кунда учта ва ундан кўп тўп фарқи билан мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалнинг дастлабки баҳсларида «ПСЖ» жамоаси «Челси»ни 5:2 ҳисобида таслим этди. «Манчестер Сити» эса Мадридда «Реал» клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 17 март кунига режалаштирилган. Жорий мавсумнинг ҳал қилувчи учрашуви 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист