locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» сўнгги беш йил ичида илк бор «Энфилд»да «Ливерпул»ни мағлуб этди

«Шаҳарликлар» сўнгги бор 2021 йилнинг февраль ойида «қизиллар» устидан ўз уйида ғалаба қозонганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, «шаҳарликлар» сўнгги беш йил ичида илк бор мерсисайдликлар устидан уларнинг ўз уйида ғалабага эришди.

Пеп Гвардиола шогирдларининг «Энфилд»да «қизиллар» устидан қозонган охирги ғалабаси 2021 йилнинг 7 февралига тўғри келган эди. Ўшанда АПЛнинг 23-тури доирасидаги баҳсда «шаҳарликлар» 4:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлашган.

Ўша ўйинда германиялик яримҳимоячи Илкай Гюндоган дубл қайд этган, қолган голларга Рахим Стерлинг ва Фил Фоден муаллифлик қилган эди. Мерсисайдликларнинг ягона жавоб тўпини 11 метрлик жарима зарбасидан Муҳаммад Салоҳ киритган.

Ўша вақтдан буён «Энфилд»да ўтказилган учрашувларнинг барчасида «Ливерпул» ғалаба қозонган, яна икки ўйинда эса жамоалар муроса йўлини танлашган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг