locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» Семеньё билан шартнома имзолашга яқин турибди

«Шаҳарликлар» 25 ёшли футболчи учун 65 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» «Борнмут» вингери Антуан Семеньё трансферига яқинлашмоқда, деб хабар беради журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ҳозирда томонлар трансфер билан боғлиқ барча расмий жараёнларни якунламоқда. Битимнинг расмий тасдиғи ва якунланиш муддати ҳақидаги тафсилотлар яқин соатларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Жорий мавсум АПЛда 25 ёшли футболчи 18 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, «шаҳарликлар» Семеньё учун бонуслар ва агентлик тўловларини инобатга олган ҳолда қарийб 65 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. «Манчестер Сити» ушбу суммани уч йил давомида тўлашни режалаштирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг