locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» Савинио билан шартномани узайтирди

Бразилиялик футболчи 2024 йилдан бери жамоада ўйнамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ман Сити» Савинио билан шартномани узайтирди
Фото: Манчестер Сити

Савио "Манчестер Сити" билан меҳнат шартномасини узайтирди.

Янги келишув 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Бу ҳақда клуб ўз манбаларида ёзмоқда.

Бразилиялик футболчи 2024 йилда инглиз жамоасига ўтган ва шу вақт ичида "шаҳарликлар" сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйган.

"Манчестер Сити" Англия чемпионатининг жорий мавсумида олтита учрашув ўтказиб, учтасида ғалаба қозонган ва иккитасида мағлубиятга учраган, биттасида дуранг қайд этилган. Клуб 10 очко билан АПЛ жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг