«Ман Сити» Родрига янги шартнома таклиф қилди
Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Родрига шартномани узайтириш бўйича таклиф берди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар қилди.
Англия клуби футболчига молиявий жиҳатдан жуда жиддий шартлар асосида янги келишув таклиф қилган.
Агарда испаниялик футболчи инглиз клуби билан шартномани узайтиришдант бош тортса, клуб уни ёзда қимматроқ нархда сотиб юборади.
Маълумот учун, Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист