«Ман Сити» Puma билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images
Англиянинг “Манчестер Сити” Puma билан ҳамкорликни давом эттиради.
“Шаҳарликлар” бренд компания либосларини 2019/20 йилги мавсумдан бери кийишади.
Manchester Evening News хабарига кўра, янги битим 2034/35 йилги мавсумгача мўлжалланган.
Унга кўра “Манчестер Сити” ҳар йили 100 миллион фунт олади. Бу — АПЛ тарихида техник ҳамкорлар доирасида молиявий жиҳатдан энг йирик келишув.
Янги мавсумдан бошлаб Англия Премьер-лигаси ҳам шу компаниянинг тўпларидан фойдаланишини эълон қилганди. Бунга қадар лига Nike фирмасини тўпларидан фойдаланарди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист