locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» кетма-кет 13 ўйиндан бери «Челси»га ютқазмаяпти

Сўнгги бор лондонликлар 2020/2021 йилда ЁЧЛ финалида «шаҳарликлар»ни мағлуб этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида «Челси» билан дуранг ўйнади. Манчестерда бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Шу тариқа, «шаҳарликлар» кетма-кет 13 учрашувдирки, «Челси»га ютқазмаяпти — 8 та ғалаба ва 5 та дуранг.

«Манчестер Сити»нинг «Челси»дан сўнгги мағлубияти 2020/2021 йилги Чемпионлар лигаси финалига тўғри келади. Ўшанда лондонликлар 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди.

Ҳозирда «Манчестер Сити» 42 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи «Арсенал»дан 6 очко орқада қолмоқда.

Навбатдаги турда «шаҳарликлар» 7 январ куни ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг