locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» қизиқиш билдираётган тўрт нафар футболчи номи маълум бўлди

«Шаҳарликлар» ёзги трансферлар вақтида бир неча чизиқларни кучайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби «Ноттингем Форест» яримҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Таъкидланишича, англиялик футболчининг потенциал трансфер баҳоси «сезиларли даражада юқори» бўлади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқдалар. Жамоанинг потенциал янги ўйинчилари рўйхатидан «RB Лейпциг» қанот ҳужумчиси Ян Диомонд ва «Борнмут» форварди Эли Крупи ўрин олган.

Шунингдек, «Манчестер Сити» ўнг қанот ҳимояси позициясини мустаҳкамлаш ҳақида ҳам ўйламоқда. Шу муносабат билан, инглиз клуби «Фейеноорд» футболчиси Живайро Риднинг ўсишини кузатишда давом этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг