locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ман Сити» Хусановга жиддий рақобатчи олиб келмоқчи

Ҳозирда «шаҳарликлар»нинг икки нафар марказий ҳимоячиси жароҳат олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» қишки трансфер ойнасида «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Марк Геҳини таркибга қўшиб олиш вариантини кўриб чиқаётган клублар сафига қўшилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Англия амалдаги чемпионларининг бундай қизиқиши жамоа ҳимоя чизиғидаги жиддий кадрлар муаммолари фонида юзага келди. 4 январ куни «Челси»га қарши ўйинда (1:1) «шаҳарликлар»нинг асосий марказий ҳимоячилари — Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш жароҳат олди. Бундан ташқари, жамоанинг яна бир ҳимоячиси Жон Стоунс ҳам анчадан бери жароҳатлар сабаб сафдан чиққан.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти ҳозирча шошилинч қарор қабул қилмоқчи эмас. Клуб аввал Гвардиол ва Диашнинг соғлиғи бўйича якуний тиббий хулосаларни кутиб, шундан кейингина Геҳи трансфери борасида аниқ қадамлар ташлашни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Гвардиолнинг жароҳати жиддий экани аллақачон маълум бўлди. Хорватиялик футболчида болдир суяги синиши аниқланган ва уни жарроҳлик амалиёти кутмоқда.

Марк Геҳининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган. Агар ҳимоячи келишувни узайтирмаса, у клубни текинга тарк этиши мумкин. Бу ҳолат Европанинг бир қатор гранд клублари — «Бавария», «Реал», «Барселона», «Интер», «Атлетико» ва «Ливерпул» эътиборини тортмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг