«Ман Сити» Фоден билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади
Фоденнинг амалдаги битими 2027 йилгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Фил Фоден билан шартномани узайтириш ниятида. Бу ҳақда журналист Пол Ҳёрст хабар берди.
Фоденнинг амалдаги битими 2027 йилгача мўлжалланган. Бироқ «шаҳарликлар» раҳбарияти ўз тарбияланувчиси билан ҳамкорликни давом эттиришга қатъий қарор қилган.
Қайд этилишича, томонлар янги шартнома бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Клубда сўнгги йилларда муайян пасайишни бошдан кечираётган футболчини тўлиқ қўллаб-қувватлашмоқда.
Ушбу мавсум Фил Хосеп Гвардиола жамоаси сафида 45 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист