«Ман Сити» «Байер»нинг жазоирлик яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Леверкузенликлар эса 20 ёшли ҳавбекни жамоада сақлаб қолмоқчи.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» клуби «Байер» ҳамда Жазоир терма жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Ибрахима Мазага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, ҳозирча клублар ўртасида расмий алоқалар ўрнатилмаган. «Доришунослар» 20 ёшли ҳавбекни ўз сафига сақлаб қолиш ниятида.
Жорий мавсумда Маза барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 6 та самарали узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист