«Ман Сити», «Арсенал» ва «Реал» Германия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
22 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги ёрқин ўйинлари Европанинг гранд жамоалари эътиборини тортди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Реал Мадрид» Германия миллий жамоаси ҳамда «Айнтрахт» клуби chap қанот ҳимоячиси Натаниел Браунга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги ёрқин ўйинлари Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортган. Шу жумладан, «Милан» ҳам Браун атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Журналист Флориан Плоттенбергнинг ёзишича, «Айнтрахт» раҳбарияти ҳимоячини қўйиб юбориш эвазига камида 60 миллион евро талаб қилмоқчи.
Маълумот учун, Браун жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист