«Ман Сити» «Арсенал» билан орадаги фарқни уч очкогача қисқартирди
«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги ўйинда «Арсенал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалидаги фарқни 3 очкогача қисқартирди. Таъкидлаш жоизки, «шаҳарликлар» ҳисобида ҳали битта захира ўйини мавжуд.
АПЛнинг жорий мавсуми қолган қисмида Пеп Гвардиола жамоаси «Бёрнли» (22 апрел), «Эвертон» (4 май), «Брентфорд» (9 май), «Борнмут» (17 май) ва «Астон Вилла» (24 май) клубларига қарши майдонга тушади. Бундан ташқари, «шаҳарликлар» «Кристал Пэлас» билан қолдирилган учрашувни ҳам ўтказишади, унинг санаси кейинроқ маълум қилинади.
«Арсенал» эса чемпионат якуннига қадар «Ньюкасл» (25 апрел), «Фулхэм» (2 май), «Вест Хэм» (10 май), «Бёрнли» (17 май) ва «Кристал Пэлас» (24 май) жамоалари билан куч синашади.
Ҳозирги вақтда «Манчестер Сити» 67 очко билан Англия олий дивизиони турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, «Арсенал» эса 70 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.