«Ман Сити» Абдуқодир Ҳусановга рақобатчи олиб келмоқчи
«Шаҳарликлар» ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» «Ньюкасл»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментога қизиқиш билдирмоқда. Журналист Бен Жейкобснинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, 23 ёшли инглиз футболчиси «шаҳарликлар»нинг келаси ёзги трансфер ойнаси учун қисқа шорт-листидан ўрин олган.
Маълум қилинишича, «Манчестер Юнайтед» ҳам футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда, бироқ ҳозирча «қизил иблислар» томонидан аниқ ҳаракатлар қайд этилмаган.
Ливраментонинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача давом этади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган. Жорий мавсумда ҳимоячи 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма қайд этди.
Насрулло Каримов
Журналист