Маҳмуд Жўрабоев — «Машъал» футболчиси
Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттираётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси қишки трансферлар ойнасида навбатдаги трансферни амалга оширди. Эндиликда жамоамиз ҳужум чизиғини иқтидорли форвард Маҳмуд Жўрабоев тўлдиради.
Клуб ва футболчи ўртасида икки йиллик шартнома имзоланди. 22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумни Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафида ўтказди. У мазкур мавсумда Ўзбекистон Суперлигада 8 та, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 5 та учрашувда майдонга тушиб, ўз салоҳиятини намоён этди.
Шунингдек, Маҳмуд Жўрабоев Ўзбекистон U18, U21 ва U23 терма жамоалари сафида ҳам тўп суриб, халқаро даражада тажриба орттирган.
“Маҳмуд Жўрабоевнинг жамоага қўшилиши “Машъал”нинг олдинги чизиғида рақобатни ошириш ҳамда ҳужумдаги имкониятларни кенгайтиришга қаратилган. Ёш ва ҳаракатчан форвард янги мавсумда жамоамиз мақсадлари йўлида бор кучини ишга солиши кутилмоқда”, - дейилади клуб хабарда.