locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маҳмуд Махамаджонов — «Динамо» Махачқала клубига трансфер қилинди

«Андижон» клубининг 23 ёшли қанот ҳимоячиси Маҳмуд Махамаджонов Россия премер-лигаси иштирокчиси — Махачқаланинг «Динамо» клубига трансфер қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маҳмуд Махамаджонов — «Динамо» Махачқала клубига трансфер қилинди
photo: Andijon fk

Маҳмуд Махамаджонов — «Динамо» Махачқала клубига трансфер қилинди!

«Андижон» клубининг 23 ёшли қанот ҳимоячиси Маҳмуд Махамаджонов Россия премер-лигаси иштирокчиси — Махачқаланинг «Динамо» клубига трансфер қилинди.


Футболчининг трансфер қиймати 250 минг долларга баҳоланди.


Маҳмуд Махамаджонов жамоамиз сафига жорий йил бошида қўшилган эди. У «Андижон» таркибида Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани бажарди ва мухлислар қалбидан жой эгаллади. Умумий ҳисобда, “Бургутлар” сафида ўтган вақт давомида барча – 22 та учрашувда майдонга тушди.

Маҳмуд Махамаджоновга жамоамиз сафидаги фаолияти учун миннатдорлик билдирамиз ва Россия премер-лигасидаги янги фаолиятида омад ва муваффақият тилаймиз!

Маҳмуд, ҳаммаси учун раҳмат!",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг