Мамардашвили тўрт ҳафтага сафдан чиқди
«Ливерпуль» дарвозабони «Эвертон»га қарши баҳсда жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» дарвозабони Георгий Мамардашвили Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги «Эвертон»га қарши баҳсда (2:1) олган жароҳати сабабли тўрт ҳафтагача майдонга туша олмайди. Бу ҳақда журналист Gregg Evans хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи аллақачон шифохонадан жавоб олган, бироқ камида икки ҳафта давомида ўйинларда қатнашолмайди. Мавсум якунида мерсисайдликларнинг асосий дарвозабони вазифасини жамоанинг номинал учинчи посбони Фредди Вудман бажаради.
Алиссон Беккернинг жароҳатидан сўнг сафга қайтиши эса 3 май куни бўлиб ўтадиган АПЛ 35-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинга кутилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист