Малком қишда Европага қайтиши мумкин
“Ал-Ҳилол” ва ҳужумчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ёзида якунланади.
ФОТО: Getty images
“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Малком Европага йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча номи ошкор қилинмаётган клуб вакиллари 28 ёшли футболчининг трансфери учун 25 миллион евро таклиф қилган. Келишув қишки трансфер ойнасида амалга оширилиши мумкин.
Малком ҳам фаолиятини Европада давом эттиришга қарши эмас.
Жорий мавсумда бразилиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. “Ал-Ҳилол” ва ҳужумчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ёзида якунланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист