locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Малком фаолиятини БААда давом эттиришга яқин

Бразилиялик футболчи эҳтимолий трансферга розилик билдирган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Малком фаолиятини БААда давом эттиришга яқин
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби вингери Малком фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Пабло Оливейра хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Абу-Дабининг «Ал-Жазира» клуби 28 ёшли бразилиялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Малком эҳтимолий трансферга розилик билдирган.

Қайд этилишича, «Ал-Жазира» футболчига бир йиллик шартнома ва яна бир мавсумга узайтириш имкониятини таклиф қилган. Шунингдек, унга йилига 6,5 миллион евро маош тўлаш режалаштирилган.

Бироқ томонлар ҳозирча якуний келишувга эриша олмаган. Бунга сабаб «Ал-Жазира» Малкомнинг «Ал-Ҳилол»да олаётган юқори маошини тўлашга тайёр эмаслиги ҳисобланади. Шунга қарамай, музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистони клуби раҳбарияти Малком жамоанинг келгуси режаларига кирмаслиги сабабли у билан амалдаги шартномани бекор қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг