Малдини — «Лацио» футболчиси (Романо)
24 ёшли яримҳимоячи жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.
ФОТО: Getty Images
«Аталанта» футболчиси Даниэл Малдини «Лацио»га ўтади. Инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар беришича, клублар ҳужумкор яримҳимоячини ижарага олиш бўйича келишувга жуда яқин. Манбага кўра, римликлар шартномага футболчини тўлиқ сотиб олиш опциасини ҳам киритади.
Шу тариқа, «Лацио» 24 ёшли футболчининг фаолиятидаги олтинчи клубга айланиши мумкин. Даниэл Малдини «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Малдинининг ўғли ҳамда «қизил-қоралар»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Чезаре Малдинининг набираси ҳисобланади.
Малдини ўтган йилнинг февраль ойида «Монца»дан «Аталанта» сафига келиб қўшилган. Аввалроқ у «Милан» шарафини ҳимоя қилган, ушбу клубда тўп сурган даврида эса «Эмполи» ва «Специя» жамоаларига ижара асосида ўтган.
Насрулло Каримов
Журналист