locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Малайзиянинг “Johor” клуби жаҳон рекордини ўрнатди

Янги мавсумнинг илк турида “Johor” “Kuching Siti”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Малайзиянинг “Johor Darul Ta’zim” клуби миллий чемпионатда кетма-кет энг кўп мағлубиятсиз ўйин ўтказиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Жамоанинг мағлубиятсиз серияси 109 та учрашувга етди.

Янги мавсумнинг илк турида “Johor” “Kuching Siti”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Маркос Гилерм, Оскар Аррибас ва Шаҳоб Заҳеди муаллифлик қилди. Шу тариқа клуб чемпионатдаги тарихий сериясини давом эттирди.

“Johor Darul Ta’zim” аввалги рекорд эгаси — Кот-д’Ивуарнинг “ASEK Mimozas” клубини ортда қолдирди. Африка клуби 1989–1994 йиллар оралиғида миллий чемпионатда кетма-кет 108 та учрашувда мағлуб бўлмаган эди. “Johor” ўтган мавсумнинг сўнгги баҳсида ушбу кўрсаткични такрорлаган, энди эса уни янгилади.

Маълумот учун, “Johor Darul Ta’zim” Малайзия чемпионатида 2021 йил апрелидан буён мағлубият нималигини билмайди. Жамоа сўнгги тўртта мавсумни бирорта ҳам мағлубиятсиз якунлаган ва айни пайтда кетма-кет 13-чемпионлик сари курашмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг