locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Малага” мураббийи “Реал”га қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлди

Учрашувни Хуан Мартинес Мунуэра бошқарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Малага” бош мураббийи Хуан Фунес Ла Лиганинг 3-турида “Реал Мадрид”га қарши кечган учрашувдаги ҳакамликни танқид қилди. Мадридда ўтган баҳсда “Малага” 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Фунеснинг фикрича, ҳакамлар “Реал” футболчиларига нисбатан қоида бузилишларини жуда тез қайд этган, “Малага” футболчиларига қарши ишлатилган қўполликларда эса бундай муносабат кузатилмаган. У бу ҳолатдан кескин норозилигини билдирди.

Учрашувни Хуан Мартинес Мунуэра бошқарди. “Реал” дастлабки 30 дақиқанинг ўзидаёқ учта гол урди ва якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, уч турдан сўнг “Малага” бир очко билан Ла Лига турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда. “Реал Мадрид” эса учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко жамғарган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг