locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мактоминей юракдаги муолажадан сўнг «Наполи» машғулотларига қайтди

29 ёшли футболчида аввалроқ енгил ва хавфсиз аритмия аниқланган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей юракдаги муолажадан сўнг клуб машғулотларига қайтди. Шотландиялик футболчи SSC Napoli Training Center’да индивидуал дастур асосида спорт залида шуғулланди. Бу ҳақда «Наполи» расмий сайти маълум қилди.

29 ёшли футболчида аввалроқ енгил ва хавфсиз аритмия аниқланган эди. Шу сабаб Мактоминей 8 сентябрь куни Манчестерда абляция муолажасидан ўтди. Клуб операция муваффақиятли якунланганини ва футболчига тахминан икки ҳафталик дам белгиланганини билдирган эди.

Мактоминей ҳозирча умумий гуруҳ билан эмас, алоҳида дастур бўйича шуғулланмоқда. Унинг ҳолати босқичма-босқич кузатиб борилади ва футболчини имкон қадар эҳтиёткорлик билан тўлиқ машғулотларга қайтариш режалаштирилган.

Маълумот учун, Мактоминей соғлиғидаги муаммо сабаб «Наполи»нинг сўнгги учрашувларини ўтказиб юборди. Клуб унинг 10 октябрь куни «Фрозиноне»га қарши баҳсга қадар сафга қайтишига умид қилмоқда, бироқ аниқ қайтиш санаси ҳозирча тасдиқланмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг