locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мактоминей АПЛга қайтишни хоҳламоқда

У Неаполда майдон ташқарисидаги ҳаёт тарзидан мамнун эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мактоминей АПЛга қайтишни хоҳламоқда
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Шотландиялик футболчи 2024 йил ёзида Туманли Альбионни тарк этиб, Италиянинг "Наполи" жамоасига ўтган эди.

Ҳозирда 28 ёшли футболчи Неаполда майдон ташқарисидаги ҳаёт тарзидан мамнун эмас ва шу боис Англияга қайтиш ҳақида ўйламоқда.

Жорий мавсумда Мактоминей барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Transfermarkt экспертларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг