locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максвел да Силва: «Голларим тасодиф эмас — машғулотлардаги меҳнатимиз меваси»

Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максвел да Силва: «Голларим тасодиф эмас — машғулотлардаги меҳнатимиз меваси»
Фото: Металлург ПФК

Ўзбекистон кубоги баҳсларида “Металлург”да ўзини ижобий томондан кўрсата олаётган бразилиялик легионери Максвел да Силвани клуб матбуот хизмати билан суҳбатлашди.

ОКМК ва “Арал”га қарши ўйинларда самарали ҳаракатларингиз билан ижобий натижага муносиб ҳисса қўша олдингиз
—Жамоа муваффақиятига ҳисса қўшганимдан жуда ҳам хурсандман. Тўғриси, буни кутгандим. Астойдил меҳнат қилиб, доимо голлар уриш ҳақида ўйлайман. Машғулотлардаги қийинчиликлар самара бера бошлади.

“Қўқон-1912”га қарши тайёргарлик ҳақида. Гуруҳдан чиқиш учун дуранг ҳам етарли бўлади
—Ҳа, рақиб ғалаба қозониши шарт, бизга эса дуранг ҳам қониқарли, бироқ биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мана шу мақсадни кўзлаб қаттиқ меҳнат қилдик.

Таркибдаги рақобат ҳақида, жумладан ҳужум чизиғи вакиллари борасида нима дейа оласиз?
—Жамоамизда ажойиб футболчилар жамланган. Назаримда, уларга ортиқча таъриф беришим ҳам шарт эмас. Бу каби футболчилар билан рақобатлашиш ажойиб, шу йўл билан барчамиз ўсиб бораяпмиз.

Мавсумда ўз олдингизга қандай вазифалар қўйгансиз? Жамоа мухлислари сиздан неча гол кутши мумкин?
—Мавсумдан умидларим катта. Гол уришни бошлаб олдим, буёғига ҳам шу руҳда давом этишни ният қилганман. Бунинг учун айтганимдек, машғулотларда астойдил тер тўкишим керак бўлади. Жамоа олдига қўйилган асосий вазифага эришиш учун ёрдам беришни истайман – чемпион бўлиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг