locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких: «Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максим Шацких: «Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” – “Эсхата” (4:2) ўртасидаги ўртоқлик учрашувдан кейин "бургутлар" бош мураббийи Максим Шацких клуб матбуот хизмати саволларига жавоб қайтарди.

- Максим Александрович, ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Умуман олганда, яхши. Йиғин давомида йигитларга яхшигина жисмоний юклама бермоқдамиз. Шу сабаб биринчи спарринг рақиб билан ўйин нормал бўлди. 45 дақиқадан иккала таймда ўйнаган футболчилар берилган кўрсатмаларимизни яхши бажаришди.

- Учрашувда майдонда ҳаракат қилган янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Битта ўйиндан кейин фикр айтиш қийин. Ҳамма янги ўйинчиларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда, ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Селекия борасида яна трансферлар бўладими?

- Албатта, таркибни кучайтиришда давом этамиз. Бир қанча позицияларимизни кучайтириш талаб этмоқда. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз", - дея Шацкихнинг сўзларидан келтиради клуб матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг