Максим Шацких Чемпионлар лигаси финалидаги ПСЖ - \"Интер\" ўйини ҳақида фикр билдирди
Sports24.kz журналисти Ўзбек футболи афсоналаридан бири ва ҳозирги кунда “Андижон” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритаётган Максим Шацких билан суҳбат уюштирди. Ушбу суҳбатда Шацких чемпионлар лигаси финал баҳси ҳақида ҳам фикр билдирди:
"ПСЖ" - "Интер" финали ҳақида қандай фикрдисиз?
"Интер" "Барса" билан ўйнаганида, мен "блаугранас"га мухлислик қилдим. "Интер" соф италиялик, бўйсунмайдиган жамоа. "Барса" ва "Интер"нинг фалсафаси ҳар хил. ПСЖ баъзи ўйин сифатлари бўйича ҳозирда "Барса"га озми-кўпми яқинроқ. Улар тўпни назорат қилиш ҳам бор. “Интер” эса биоз бошқача фалсафага эга. Финал ўзаро тенг бўлган икки жамоа ўртасида бўлади. Чемпионлар лигаси финалида тасодифий клублар бўлиши мумкин эмас. Менга ПСЖ кўпроқ ёқади. Мен бу услуб тарафдориман. Менга Париж жамоаси ўйнайдиган футбол ёқади. “Интер” эса соф итальянча услубга эга"
Мураббийлар ўртасидаги қарама-қаршилик эса Симоне Инзаги ва Луис Энрике ўртасида қизиқарли бўлади?!
"Инзаги билан "Интер" биринчи марта финалга чиқаётгани йўқ! Улар 2023 йилда ўйнаган ва "Ман Сити"га ютқазган. Мен буни намуна деб айтардим. У ерда ҳеч қандай тасодиф йўқ"
Финалда ПСЖдан Хвича ва "Интер"дан Мхитарян ҳам тўқнаш келишади! Бу футболчилар ҳақида қандай фикрдисиз?
“Уларнинг вазифаси ва ёши ҳар хил. Қанайдӣ, улар Мхитарян ўзининг энг яхши чоғида “Шахтёр”да ўйнаган ёшда бўлишса! Ва улар турли хил позицияларга эга. Умуман олганда, бу футболчиларнинг ўйин услублари ҳар хил. Улар жуда бошқача”,-дейди мутахассис