locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Макси Родригес: «Месси яна жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайди»

Аргентина собиқ аъзоси Лионел ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Макси Родригес: «Месси яна жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайди»
ФОТО: Getty images

Аргентина терма жамоаси фахрийси Макси Родригес миллий жамоа афсонаси Лионел Мессининг мотивацияси нимада эканлиги ҳақида гапирди.

“Мессини шуҳратга бўлган ташналик ва яна тарихга кириш истаги олға ундайди. У олдинга боришда давом этмоқда – ҳеч нарса уни тўхтата олмайди. Ўз мамлакати ғурури учун ўйнайди: унинг хаёлига бошқа ҳеч нарса, ҳатто рекордларни янгилаш ҳам келмайди.

У яна жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайди. У яна бор кучини ишга солмоқда, чунки бу чанқоқлик унинг шахсиятининг бир қисмидир. Бундай муносабат ва мақсадга интилишсиз у эришган барча ютуқларига эриша олмасди. Айни шунинг учун биз Аргентина терма жамоасининг афсонавий 10-рақамли либосида у билан бирга яна бир жаҳон чемпионатидан завқланишимиз мумкин”, – дея Родригеснинг сўзларини келтиради FIFA расмий сайти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг