locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Макгрегор: «БААга сабабсиз ҳужум қилган ҳар қандай шахс менинг душманимдир»

Ирландиялик UFC жангчиси Эроннинг БААга қилган зарбаларига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC’нинг ярим енгил (66 кг гача) ва енгил (70 кг гача) вазн тоифасидаги собиқ чемпион, 37 ёшли ирландиялик Конор Макгрегор Эроннинг Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган зарбаларига ўзига хос муносабат билдирди.

«БААга ҳеч бир сабабсиз ҳужум қилган ҳар қандай шахс Макгрегорлар оиласи учун ўлимга маҳкум душмандир», — деб ёзди спортчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жангчи 2021 йилнинг июль ойидан буён MMA бўйича жангларда иштирок этмаган. Ўшанда UFC 264 турнирида у америкалик Дастин Порье билан тўқнаш келиб, биринчи раундда оёғидан олган жароҳати сабабли техник нокаут билан мағлубиятга учраган эди.

Конор Макгрегор ўзининг профессионал фаолияти давомида жами 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг