Макгинн: «Бу — менинг фаолиятимдаги энг муҳим кун»
"Астон Вилла" Европа лигаси ғолибига айланди.
ФОТО: Getty images
“Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жон Макгинн Европа лигаси финалида “Фрайбург” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Бу — менинг фаолиятимдаги энг муҳим кун. Бу лаҳзадан максимал даражада баҳра олишга ҳаракат қиламан. Илгари дўстларим Эндрю Робертсон ва Жек Грилишнинг ғалабаларини кузатганман. Энди эса навбат менга келди. Балки бу ғалаба уларникичалик катта эмасдир, аммо мен учун жуда муҳим. Ҳар бир дақиқадан завқ олмоқдаман», — деди Макгинн TNT Sportsга берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, финалда «Астон Вилла» «Фрайбург»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа лигаси ғолиби бўлди. Шу тариқа, клуб ушбу мусобақада зафар қучган олтинчи инглиз жамоасига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист