locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Макелеле «Реал»га қайси футболчи учун пул сарфлаш кераклигини айтди

Франциялик собиқ ярим ҳимоячи фикрича, жамоага ҳужум ва ҳимоя ўртасини боғлай оладиган ва тўпни олдинга олиб чиқадиган марказий ярим ҳимоячи етишмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Реал Мадрид» афсонаси Клод Макелеле мадридликлар трансфер бозорида қайси турдаги футболчига устувор эътибор қаратиши кераклигини айтди.

Франциялик собиқ ярим ҳимоячи фикрича, жамоага ҳужум ва ҳимоя ўртасини боғлай оладиган, тўпни олдинга олиб чиқадиган ва рақиб чизиқларини ёриб ўтишга қодир марказий ярим ҳимоячи етишмаяпти. Макелеленинг таъкидлашича, айнан шундай футболчи «Реал»нинг ўйинини янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таркибда Килиан Мбаппе кўпинча тўпни қабул қилиш учун орқага қайтишга мажбур бўлмоқда. Натижада жамоа энг хавфли ҳужумчисидан жарима майдони ичида тўлиқ фойдалана олмаяпти. Шу сабабли «Реал» айнан шу позиция учун маблағ сарфлаши керак.

Шунингдек, Макелеле Орельен Тчуаменини жамоанинг ўтган мавсумдаги энг барқарор футболчиларидан бири сифатида алоҳида эътироф этиб, унинг янги шартнома имзолагани тўғри қарор бўлганини ҳам таъкидлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг