locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Макелеле: «Мбаппе «Олтин тўп»га муносиб, у ўз авлодининг феномени»

Мбаппе 2026 йилги жаҳон чемпионатида 6 та учрашувда 8 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Макелеле: «Мбаппе «Олтин тўп»га муносиб, у ўз авлодининг феномени»
ФОТО: Getty images

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўллаб-қувватлаб, унга «Олтин тўп»ни қўлга киритишини тилади.

«Мен чин дилдан Мбаппега "Олтин тўп"ни қўлга киритишини тилайман. Балки у бу мавсум "Реал" билан совринлар юта олмагандир, аммо жаҳон чемпионатида ҳақиқатан ҳам фавқулодда ўйин намойиш этмоқда.

Килианнинг йилдан-йилга барқарор юқори даражада ҳаракат қилиши уни Роналдо билан янада кўпроқ таққослашга сабаб бўлмоқда. Роналдони бежизга "Феномен" деб аташмаган. Менимча, Мбаппени ҳам ўз авлодининг феномени деб аташ мумкин.

Ишонаманки, Килиан ҳали бизга кўплаб сюрпризлар тайёрлаб қўйган. Менинг назаримда, айнан Мбаппе ҳозир Роналдонинг меросига энг яқин келган футболчи», — деди Макелеле. Унинг сўзларини Marca нашри келтирмоқда.

Қайд этиш жоиз, Мбаппе 2026 йилги жаҳон чемпионатида 6 та учрашувда 8 та гол уриб, турнирнинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 19 июль куни якунланади. Ярим финалда Франция — Испания ҳамда Англия — Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг