locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Макаллистер «Реал»га ўтиши мумкин

Аргентиналик футболчи жамоасини ўзгартириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Макаллистер «Реал»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш доирасига тушган.

Football Insider хабарига кўра, инглиз клуби билан янги шартнома бўйича музокаралар чўзилиб кетгани вазиятни ўзгартирган.

Томонлар ҳозирча келишувга эриша олмаган ва бу «Реал» учун трансфер имкониятини очган. Мадридликлар аргентиналик футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда.

«Ливерпуль» таркибни янгилаш жараёнини бошламоқда ва шу сабаб айрим етакчи футболчилар билан хайрлашиш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Макаллистер ушбу мавсумда барча мусобақаларда 50 та баҳсда майдонга тушиб, 5 гол ва 5 голли узатма муаллифига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг