locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майкл Олизе Франция терма жамоасида XXI аср рекордини ўрнатди

24 ёшли футболчи 2026-йил давомида «уч ранглилар» сафида 9 та голли узатма берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Олизе миллий жамоа сафида XXI аср учун янги натижа қайд этди. 24 ёшли футболчи 2026-йил давомида «уч ранглилар» сафида 9 та голли узатма берди. Бу ҳақда Stats Foot маълум қилди.

Олизе Миллатлар лигасининг 1-турида Туркияга қарши учрашувда навбатдаги ассистини амалга оширди. Унинг узатмасидан сўнг Килиан Мбаппе 54-дақиқада учрашувдаги ягона голни урди ва Франция сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Олизе Франция терма жамоаси сафида бир календарь йилида 9 та голли узатма қайд этган 1958-йилдан буён илк футболчи бўлди. Бунгача бундай натижага афсонавий Раймон Копа эришган эди.

Маълумот учун, Олизе ЖЧ-2026да ҳам тарихий натижа қайд этган — у турнир давомида 7 та ассист амалга ошириб, бир мундиалдаги голли узатмалар бўйича Пеле номига тегишли рекордни янгилаган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг