Майкл Олисе сўнгги бир йил ичида ассистлар борасида ажойиб натижа қайд этди
24 ёшли футболчи клуб ва терма жамоа сафида жами 31 та ассист амалга оширди.
Фото: Getty Images
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Франция терма жамоаси вингери Майкл Олисе сўнгги бир йил ичида ассистлар борасида ажойиб натижа қайд этди.
24 ёшли футболчи клуб ва терма жамоа сафида жами 31 та ассист амалга оширди. Шундан 27 таси "Бавария", яна 4 таси Франция терма жамоаси сафида қайд этилган.
Олисе 2025/26-йилги мавсумда ўзининг юқори савиядаги ўйини билан "Бавария"нинг асосий етакчиларидан бирига айланди. У нафақат голлари, балки шерикларига яратиб берган имкониятлари билан ҳам жамоа муваффақиятига катта ҳисса қўшмоқда.
Франциялик футболчи айни пайтда Европа футболидаги энг сермахсул плеймейкерлардан бири сифатида эътироф этилмоқда ва унинг муваффақиятли ўйини йирик клубларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист