Майкл Олисе «Ливерпуль»га ўтишдан бош тортди
«Бавария»нинг қанот ҳужумчиси Майкл Олисе ёзги трансфер ойнасида «Ливерпуль»га ўтиш вариантини рад этган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Мерсисайд клуби француз футболчиси бўйича «Бавария»га сўров юборган. Бироқ на Германия клуби, на Олисениинг ўзи трансфер бўйича музокара олиб боришни истаган.
Қайд этилишича, 24 ёшли футболчи Англияга қайтишни режалаштирмаяпти. Агар Олисе келажакда «Бавария»ни тарк этадиган бўлса, у фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни хоҳлайди. «Реал» ва «Барселона» ҳам футболчининг ушбу позициясидан хабардор.
Олисе жорий мавсумда «Бавария» сафида барча мусобақаларда еттита учрашувда майдонга тушди. Француз ушбу баҳсларда рақиблар дарвозасига 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Майкл Олисениинг бозор қиймати 170 миллион еврони ташкил этади.