locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майкл Керрикнинг «МЮ»да қолиш эҳтимоли юқори — Романо

Мутаҳассис манкуниянликлар билан жуда яхши муносабат ўрнатишга муваффақ бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик катта эҳтимол билан ушбу лавозимга доимий асосда тасдиқланади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мутахассис манкуниянликлар раҳбарияти ва футболчилари билан жуда яхши муносабат ўрнатишга муваффақ бўлган. Клуб эгалари янги мураббий борасида қарор қабул қилишга шошилмоқчи эмаслар ва ҳозирча пауза олиш ниятидалар.

Айни дамда «Манчестер Юнайтед» 55 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Керрик жамоада жорий йилнинг январ ойидан буён ишлаб келмоқда. У ушбу лавозимда Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг