locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майкл Керрик «МЮ» тарихида дастлабки олти та уй ўйинида ғалаба қозонган илк мураббийга айланди

Манкуниянликлар АПЛнинг 30-турида «Астон Вилла»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Майкл Керрик бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 30-турида ўз майдонида «Астон Вилла»ни 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Мазкур ғалаба эвазига мутахассис «қизил иблислар» тарихида «Олд Траффорд» стадионидаги дастлабки олти та уй учрашувининг барчасида ғалаба қозонган илк мураббийга айланди.

Керрикнинг манкуниянликлар бош мураббийи сифатидаги илк уй ўйини 2021/2022 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда жамоа вақтинчалик бош мураббий сифатида фаолият юритган Керрик қўл остида «Арсенал»ни 3:2 ҳисобида таслим қилган эди. Жорий мавсумда клубга қайтган мутахассис «Олд Траффорд»да «Манчестер Сити» (2:0), «Фулхэм» (3:2), «Тоттенхэм» (2:0), «Кристал Пэлас» (2:1) ва «Астон Вилла» (3:1) устидан зафар қучди.

Англия чемпионати турнир жадвалида 54 очко билан учинчи ўринда бораётган «Манчестер Юнайтед» навбатдаги тур доирасида 20 март куни сафарда «Борнмут» жамоаси билан куч синашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг