Майкл Керрик «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилмоқда
«Манчестер Юнайтед» жамоасининг амалдаги бош мураббийи Майкл Керрик келаси мавсумда ҳам ушбу лавозимда қолиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» раҳбарияти Керрикдан ташқари, мавсум якунида «Борнмут»ни тарк этадиган испаниялик мутахассис Андони Ираола номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ клуб мутасаддилари Керрикнинг жорий мавсумдаги фаолияти ва кўрсатаётган натижаларидан юқори даражада таассурот қолган.
Майкл Керрик 2026 йилнинг январ ойида «Манчестер Юнайтед» бошқарувига келган эди. Унинг қўл остида жамоа 16 та ўйин ўтказиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонди ва 3 марта дуранг қайд этди.
Айни дамда клуб Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 34 ўйиндан сўнг 61 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.