Майкл Керрик: «Гап рақибнинг бир киши кам бўлиб қолганида деб ўйламайман»
«МЮ» бош мураббийи «Ньюкасл»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Майкл Керрик АПЛ 29-турида «Ньюкасл»дан қабул қилинган мағлубиятга (1:2) изоҳ берди. Таъкидлаш жоизки, «қизил иблислар» 45-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишган эди.
«Гап рақибнинг бир киши кам бўлиб қолганида деб ўйламайман. Муаммо ўйин сифатидалигида. Ҳеч қандай баҳона йўқ: барчамиз масъулиятни ўз бўйнимизга оламиз ва вазиятни тушуниб турибмиз», — дея Керрикнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Ушбу муваффақиятсизлик Майкл Керрик бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» учун жорий мавсумдаги илк мағлубият бўлди. Бунгача жамоа унинг қўл остида олтита ғалаба ва бир дуранг қайд этган эди. Айни дамда клуб 51 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист