Майкл Керрик Алекс Фергюсоннинг саломатлиги ҳақида: «Умид қиламизки, натижа унинг кўнглини кўтаради»
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик клубнинг собиқ устози Алекс Фергюсоннинг ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Аввалроқ, шотландиялик мутахассис Англия Премьер-лигасининг 35-тури доирасидаги «қизил иблислар» ҳамда «Ливерпуль» (3:2) жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан тоби қочгани сабабли шифохонага ётқизилган эди.
«Бу хабар менга жуда қаттиқ таъсир қилди, фақат шуни айта оламан. Умид қиламанки, унинг ҳолати яхши. Биз ҳаммамиз унинг тезроқ соғайиб кетишини истаймиз ва энг эзгу тилакларимизни билдирамиз. Ўйлайманки, ўйин натижаси унинг кайфиятини бироз кўтаради», — деди Керрик.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Фергюсон 1986 йилдан 2013 йилга қадар «Манчестер Юнайтед» жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида клуб 38 та совринни қўлга киритган бўлиб, улар орасида 13 та АПЛ чемпионлиги ва 2 та Чемпионлар лигаси ғолиблиги мавжуд.