Майк Тайсон энг севимли боксчиси ким эканини айтди
Афсонавий оғир вазн боксчиси Майк Тайсон фаолияти давомида энг кўп илҳом олган боксчи ким эканини маълум қилди. Кўпчилик кутганидек бу Муҳаммад Али эмас, балки америкалик бокс афсонаси Шугар Рей Робинсон бўлди.
Тайсоннинг айтишича, Муҳаммад Алини доимо ҳурмат қилган ва унинг бокс тарихидаги ўрни беқиёс. Бироқ у шахсий севимли боксчиси сифатида айнан Шугар Рей Робинсонни кўрсатган.
"Мен Алига ҳурмат қиламан, ҳатто унга қойил қоламан. Аммо менинг энг севимли боксчим — Шугар Рей Робинсон", — деган Тайсон.
Кўплаб мутахассислар ҳам Шугар Рей Робинсонни тарихдаги энг буюк боксчилардан бири, ҳатто барча вазн тоифаларидаги энг кучли жангчи сифатида эътироф этади. Унинг тезлиги, техникаси ва рингдаги услуби кейинги авлод боксчилари, жумладан, Майк Тайсон учун ҳам катта илҳом манбаи бўлган.